‘Дўкондорлар тилла тақинчоқларни алдаб сотишга мажбур’

Тилла

Сурат манбаси, video

Хабарларга кўра, бу каби вазият, айниқса, сўнгги йилларда бутун Кобулни қамраб олган.

Бунга эса, маҳаллий афғонларнинг хорижда ишланган тилла тақчинчоқларга ниҳоятда ўч эканликлари сабаб бўлган.

Айрим маълумотларга кўра, пойтахт дўконларидаги заргарлик буюмларининг тенг ярми Афғонистоннинг ўзида ишлаб чиқарилади.

Аммо ўзининг туриши, сифати, нафислиги, қанчалар гўзаллиги ва жозибаси бобида четда ишланганларидан заррача фарқ қилмайди.

Миср дейсизми, Сингапур ёки Ҳиндистон, уларнинг тилла тақинчоқлари билан бемалол беллаша олади.

Заргарларга кўра, ўзларининг худди шу маҳоратлари ва "нозикдан нозик санъатлари" айрим дўкондорларга қўл келмоқда.

Улар ўз маҳсулотларини ўтказиш учун хорижий тақинчоқ иштиёқида ёнган харидорларни бемалол алдашга боришмоқда ва буни "қойиллатиб" уддалашмоқда.

Бу каби вазият эса, одамларнинг бу каби дўконлар ва дўкондорларга бўлган ишончларига ҳам таъсир қилмай қолмаган.

Улар алданиб қолишдан қўрқиб, тилла тақинчоқ харид қилишда фақат ўзларига яхши таниш битта ёки иккита дўкон билан чекланишга мажбур бўлиб қолишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02