"Комсомол кўли"даги дарахтларни қутқариб қолинг!

Навоий номидаги Миллий боғ

Сурат манбаси, BBC uzbek

Ўзбекистоннинг 20-сентябрдаги энг асосий янгиликлари:

Фаоллар Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат-петиция имзолашни бошлаганлар. Мақсад - Тошкент марказидаги "Комсомол кўли" номи билан таниқли Миллий боғдаги дарахтларни кесилишдан асраб қолиш.

Ўзбекистон Марказий банки хабар тарқатишича, бундан кейин долларда даромад кўрадиган якка тадбиркор ва фермер хўжаликларига ўзларининг хориж валютасидаги банк ҳисобларидан нақд валюта олишга рухсат берилган.

Ўзбекистон расмийлари бу йил мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги борасида ваъда берганларига қарамасдан, икки инсон пахта йиғим-терими сабабли ҳаётдан кўз юмган.