Фото: Лондондаги "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлашдан сўнг

Лондондаги "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлаш оқибатида 22 инсон жабрланган. Жароҳатланган инсонларнинг ҳаёти хавф остида эмас, демоқдалар шифокорлар. Полиция тахминига кўра, қўлбола бомба портламай қолган. Акс ҳолда қурбонлар сони кўп бўлиши мумкин эди, дейди полиция. Полиция ҳодисани террорчилик хуружи деб таснифлади.

Лондон полицияси бошлиғи ўринбосари Марк Роули айтишича, қўлбола портловчи мослама ишга тушиб кетгани оқибатида портлаш рўй берган. Би-би-сига маълум бўлишича, портловчи моддада таймер бўлган.

Полиция ходимлари

Сурат манбаси, Getty Images

Портлашдан кейин метро бекати полиция томонидан ўраб олинди - махсус хизматлар бошқа портловчи модда бор-йўқлигини текширдилар.

Поезд

Сурат манбаси, Getty Images

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш поезд станцияга яқинлашаётган пайтда рўй берган.

Станция яқинида

Сурат манбаси, Getty Images

Станция атрофи ҳам ўраб олинган, ҳодиса жойида криминалистлар ишлашни бошлаганлар.

Полиция ходими

Сурат манбаси, Getty Images

Ҳодиса жойида қуролланган полиция ходимлари навбатчилиги йўлга қўйилган.

Кинолог искович ит билан

Сурат манбаси, Getty Images

Кинологлар искович итлар билан метро бекати атрофида ҳам портловчи моддаларни изладилар.

Жароҳатланган қиз тиббиёт ходими билан бирга

Сурат манбаси, Getty Images

Шифокорларнинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг ҳаётига таҳдиди йўқ.

"Парсонс-грин" метро бекати

Сурат манбаси, Getty Images

Поезд

Сурат манбаси, Getty Images

Станциядан чиқиш жойи (гувоҳ фотосурати):

"Парсонс-грин"

Сурат манбаси, Getty Images

.