Мексикадаги кучли зилзила 200 одамни ўлдирди

Маҳаллий аҳоли тун бўйи харобалар остида қолганларни чиқаришга уринди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Маҳаллий аҳоли тун бўйи харобалар остида қолганларни чиқаришга уринди.

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида титратга кучли зилзила 200 одамни нобуд қилди ва ўнлаб биноларни қулатди.

Мактаб биноси қулаши оқибатида 20дан ошиқ болалар ҳалок бўлган ва 30дан ортиғи бедарак қолмоқда.

Кучи 7,1 баллга тенг зилзила қўшни штатларда ҳам сезилган.

Мексика зилзилага ожиз мамлакатлардан ҳисобланади. Шу ой бошида мамлакат жанубидаги 8,1 балли зилзила 90 кишини ўлдирганди.

Би-би-си мухбири Жонатан Амоснинг хабар қилишича, 7 сентябрда ва сешанба куни юз берган ер қимирлашлари афтидан бир-бирига боғлиқ эмас.

Қутқарувчилар туни билан харобалар остидан омон қолганларни қидириш ва қутқариш билан машғул бўлдилар.

Қутқарув ишлари

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Қутқарув ишлари

Пойтахтда икки миллиондан ортиқ киши электр қуввати ва телефон алоқасисиз қолишган.

Расмийлар газ қувурлари очилиб қолгани туфайли одамларни кўчада тамаки чекмасликка чақиришмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02