Ўзбек киносининг жонкуяри Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

Санъаткор 87 ёшда эди.

Сурат манбаси, Internet

"Сен етим эмассан","Маҳаллада дув-дув гап", "Тошкент-нон шаҳри" ва "Оловли йўллар" каби машҳур филмларни суратга олган машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов оламдан ўтган.

Санъаткор 87 ёшда эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бундан 7 йил аввал ўзининг 80 йиллигини нишонлаган режиссёр Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда замонавий ўзбек киносини тубдан ислоҳ қилиш кераклигини урғулаган эди.

Кино мунаққидлари Шуҳрат Аббосов ўз филмлари билан ўзбек киномотографиясида беқиёс мактаб яратганини айтишади.

Ўшанда Би-би-си билан суҳбатда Шуҳрат Аббосов бугунги ўзбек киноси "ҳаяжонли дамлар"ни бошдан кечираётганини айтган эди.

У замонавий киномотография ўзбек мафкурасини шакллантиришга хизмат қилиши зарур деб ҳисоблашини ҳам урғулаганди.

"Аммо бу онгни бир кунда ўзгартириб бўлмайди, 20 йилдаям қийин буни қилиш. Ўйлайманки, ҳозирда изланиш кетаяпти", дея фикр билдирганди Шуҳрат Аббосов.

У сўнгги дамларда ўзбек киномотографияси Болливуд йўналишидан бораётганини эътироф этганди.

"Биз ҳам буни танқид қилиб юрибмиз. Бугун бошқача ҳаётни яшаяпмиз. Аммо, шуни экранда кўрмаяпмиз," деган эди Шуҳрат Аббосов.

Санъат арбоби ўзбек киномотографияси реалистик йўлдан бориши зарурлигини урғулаганди.

"Ўз миллий анъаналаримизга асосланиб, миллий характерларни яратиш керак", деган эди Шуҳрат Аббосов.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek